Терговга қадар текширув ишлари натижасида

Терговга қадар текширув ишлари натижасида


2023 йилнинг 10 март куни соат 23:30 ларда «Алмата-Тошкент» HY-766 рейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Д.М. хаво кемаси бортида бўлган вақтида ўзига тегишли бўлган қўл сумкасини унунтиб қолдирган унинг ичида 1800 (бир минг саккиз юз) АҚШ доллар, 300.000 (уч юз минг) сўм пули, банк пластик карта, 2 дона наушник ва телефон зараядкаси бўлган. Фуқаро Д.М. Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ходимларига ариза билан мурожаат қилиб ушбу йўқотилган сумкаси хамда унинг ичида бўлган қиммат бахо нарсаларини топишда амалий ёрдам сўрган. ХТБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилганда “Uzbekistan Airways Handling” AJ хаво кемаси ювувчиси ишчи ходими М.М йўловчи фуқаро Д.М га тегишли бўлган 1800 (бир минг саккиз юз) АҚШ доллар, 300.000 (уч юз минг) сўм пул, банк пластик карта, 2 дона наушник ва телефон зараядкасини яшириб олганлиги аниқланиб ишчи М.М. дан юқаоридаги кўрсатиб ўтилган пул ва буюмлар ашёвий далил сифатида холислар иштирокида баённома расмийлаштирилиб олинган. Холат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти


Report Page