Ўзбекистон - фаровонлик, тинчлик ва тараққиёт давлати

Мамлакатимизда миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда кенг кўламли ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳоли манфаат ва ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, халқаро иқтисодий алоқалар тизимида мамлакатимизнинг ўрни ва ролини ҳамда жаҳон ҳамжамиятидаги обрўсини мустаҳкамлаш мақсадида фаол ишлар олиб борилаётган бир вақтда Twitter ижтимоий тармоғининг «ALGA QARA'QALPAQSTAN»https://x.com/AlgaQara/status/1903240594740195460 саҳифасида Ўзбекистон давлатига “террористлар мамлакати” деган жуда ҳам асоссиз ва ақл бовар бермайдиган айблов қўйилмоқда. Бу ҳам етмагандек саҳифа муаллифи халқаро ташкилотва дунё етакчи давлатлари раҳбарларига мурожаатида Ўзбекистон давлати суверен Қорақалпоғистон ҳудудида “оккупация” билан шуғулланаётганлиги ва “қорақалпоқ халқи мустақил бўлиш”ни хохлаётганлигини иддоа қилмоқда. Кўриниб турибдики, бу муаллиф Ўзбекистонга нисбатан жуда ғайирлик билан муносабатда бўлмоқда. Халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистон энг тинч ва сокин ҳаёт кўрувчилар юрти, аҳолининг бошқа миллат вакилларига нисбатан меҳрибонлик билан муносабатда бўлиши ва доимо ёрдам қўлини чўзувчи халқ сифатида эътироф этилаётган вақтда мамлакатимизни “террористлар мамлакати” деб баҳолаш фақатгина Ўзбекистон ва ўзбек халқини яқиндан билмайдиган одам томонидан айтилиши мумкин.
Фикримизча, бу муаллиф ҳам Қорақалпоғистон ҳудуди, у ерда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу ҳудудда истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг ҳаёти, турмуш тарзи тўғрисида баъзида нотўғри, баъзида эса ҳақиқатдан йироқ, ёлғон маълумотларни эълон қилишни ўзларига касб қилиб олганлардан бири эканлиги аниқ. Аммо, мамлакатимиз, жумладан, Қорақалпоғистон ҳудуди, у ерда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу ҳудуд аҳолиси учун яратилаётган шароитлардан хабардор бўлган, шунингдек, дунёқараши кенг инсонлар ижтимоий тармоқларда келтирилаётган бундай ахборотлар тег-туги билан ёлғон ва нотўғри эканлигини яхши билишади. Муаллиф фикрининг умуман нотўғри эканлигини биргина мамлакатга шу кунларда кириб келаётган туристлар оқими билан ҳам исботлаш мумкин. Қиш мавсуми бизнинг мамлакатимизга туристлар оқими энг паст кўрсаткичда бўладиган давр бўлишига қарамасдан, Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг фақатгина январь-февраль ойларида 1,3 млн. дан ортиқ хорижлик фуқаролар мамлакатимизга саёҳатга келишган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 37,1 %га кўп. Агарда Ўзбекистон “террористлар мамлакати”, мамлакат ҳудудида оккупацион ҳаракат ёки жараёнлар бўлганидан, уни устига қиш мавсумида, яна шунчалик қисқа давр ичида қарийиб 1,5 млн.яқин хорижлик фуқаролар мамлакатимизга ташриф буюрармиди?
Яна бир маълумот Халқаро Solo Travel Safety Report ташкилоти ҳисоботлари бўйича Ўзбекистон дунёда “туристлар учун энг хавфсиз мамлакатлар” рейтингида 5-ўринни эгаллайди. Худди шундай рейтинг “ёлғиз ёки якка саёҳат қилувчилар” рейтингига ҳам тааллуқли ҳисобланади. Энди келинг, бир мушоҳада қилайлик, агар Ўзбекистон “террористлар мамлакати” бўлганда халқаро ташкилотлар юқоридаги баҳоларни берган бўлармиди?
Юқорида Twitter ижтимоий тармоғининг «ALGA QARA'QALPAQSTAN» саҳифасида келтирилган маълумотнинг ғирт ёлғонлигини исботлайдиган яна бир маълумотга эътиборимизни қаратайлик, 2025 йил маьлумотларига кўра, Ўзбекистан бутун дунё “Бахтлилар рейтинги”да 147 мамлакат ичида 53-ўринни эгалламоқда. Бир вақтнинг ўзида, бу кўрсаткич бўйича Қозоқистон — 43-ўринни, Россия — 66-ўринни, Қирғистон — 75-ўринни, Тожикистон — 90-ўринни эгаллайди.
Кўриниб турибдики, баъзи МДҲ ёки қўшни давлатлар ичида бу соҳада Ўзбекистон етакчи ўринларда. Бундай фактларни жуда кўп келтириш мумкин. Бундай нотўғри маълумотларни келтириб, Халқаро ташкилотларни алдаш мумкин, дейдиганлар хато қилишади. Бундай “ёлғон ёзувчилар” дунёқарашини кенгроқ қилишгани маъқул, чунки, халқаро ташкилотлар бундай ёлғонларга ишонишмайди. Улар Ўзбекистон ва уни халқи доимо яхшилик, халқ фаравонлиги, тинчлик ва тараққиётга интилишини яхши билишади.
Шарбат Абдуллаева
иқтисод фанлари доктори, профессор