» » "Ибрат фарзандлари" ва "Мутолаа" лойиҳалари Мирзачўл туманида  давом этмоқда

"Ибрат фарзандлари" ва "Мутолаа" лойиҳалари Мирзачўл туманида  давом этмоқда

08 май 2024 г 229 Комментарии: 0

"Ибрат фарзандлари" ва "Мутолаа" лойиҳалари Мирзачўл тумани, "Дўстлик" маҳалласида ҳам  давом этмоқда.

Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, "Дўстлик" МФЙ ёшлар етакчиси Фахриддин Исаев томонидан ҳудуддаги 1-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни хорижий тил ва китобхонликка ўргатиш мақсадида тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда. 

Хусусан, бугун 1-умумтаълим мактабида ёшлар етакчиси ва  мактаб директори А.Дадаевлар томонидан "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси доирасида инглиз  ва рус тилларидан сертификат олган ўқувчи ёшлар тақдирланди.

Энди хар бир сертификат учун мактаб кутубхонасига 1 донадан китоб берилади.  Бундан ташқари фаол ёшларнинг хорижий тилларни имтиҳон ҳаражатлари қоплаб берилади ва уларнинг ўқитувчилари ҳам тақдирланади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!