» » Арнасой тумани ҳокимлиги билан "Newcade Nevkade Grp" компанияси ўртасида ҳамкорлик мeморандум имзоланди

Арнасой тумани ҳокимлиги билан "Newcade Nevkade Grp" компанияси ўртасида ҳамкорлик мeморандум имзоланди

06 май 2024 г 193 Комментарии: 0

Арнасой тумани ҳокимлиги билан "Newcade Nevkade Grp" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги мeморандум имзоланди.

Ривожланган мамлакатлар амалиёти шуни кўрсатадики, инвестиция жалб қилмай туриб, иқтисодиётни етарли даражада ривожлантириб бўлмайди.

Арнасой тумани ҳокимлигида Германиялик инвесторлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов "Newcade Nevkade Grp" компанияси директори Mehmet Ali Gediz томонидан тақдим қилинган лойиҳалар билан яқиндан танишиб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Арнасой туман ҳокимлиги ва "Newcade Nevkade Grp" компанияси (Германия) ўзаро музокаралар асосида қуёш электростанциясини қуриш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, маҳсулотларни экспорт қилишни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!