» » Жиззах вилояти прокурори Ғаллаорол тумани маҳалласида мулоқот ўтказди

Жиззах вилояти прокурори Ғаллаорол тумани маҳалласида мулоқот ўтказди

08 май 2024 г 216 Комментарии: 0

Жиззах вилояти прокурори И.Эргашходжаев Ғаллаорол туманининг “Сарбозор” маҳалласида бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги 204-сонли Қарори ижроси юзасидан тегишли корхона раҳбарлари, мазкур масала доирасида ташкил этилган штаб аъзолари, ҳудуд аҳолиси, мутасадди раҳбарлар ҳамда "маҳалла еттилиги" иштирокида мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этишни рағбатлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб, мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва истеъмолчиларга тушунтириш бўйича масъулларнинг тушунтириш ва таклифлари тингланди ҳамда ишларни жадаллаштириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!